Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда 2500 томошабинга мўлжалланган опера зали барпо этилади
Истанбулдаги Тақсим майдонида Отатурк номидаги янги маданий марказига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди ва унда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қатнашди, деб хабар бермоқда Анажўлу агентлиги.
Эрдўған Отатурк номидаги маданият марказининг барпо этилишини Туркия маданияти ва санъати тарихидаги муҳим воқеа ўлароқ баҳолаган.
Туркия етакчиси қарийб 10 гектар майдонни эгаллайдиган марказ бешта корпусдан иборат бўлишини таъкидлаб ўтди. Марказнинг қурилишига икки йил вақт сарфланади.
Марказда 2500 томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган опера зали ҳам барпо этилади. У ерда шунингдек театр заллари, кинотеатрлар, кутубхоналар, дўконлар, кафе ва ресторанлар қурилади.
Эрдўған қурилиш лойиҳасига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 860 миллион лира эканлигини таъкидлаб ўтган.
«Отатурк номидаги янги маданий марказ Истанбулнинг рамзларидан бирига айланади», — дея таъкидлаган Эрдўған.
Туркия президенти шунингдек Рами казармалар туманида турк мегаполисининг энг катта кутубхонаси барпо этилишини ҳам айтиб ўтган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026