Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Maps тўлдирилган реаллик технологиясига эга бўлади
Google Maps фойдаланувчилари йўналишни белгилашда тўлдирилган реаллик технологиясини қўллаши мумкин бўлади. The Wall Street Journal'да маълум қилинишича, илова кўчаларнинг реал тасвирига белги ва кўрсаткичлар қўйиб йўналишни акс эттиради.
Ҳозирча мазкур функциядан фақат экспертлар фойдаланиши мумкин, улар АҚШ кўчаларида янги функцияни синовдан ўтказишмоқда. Уларнинг сафига қўшилиш осон: Google'нинг махсус саҳифасида рўйхатдан ўтиб, мунтазам равишда фикр-мулоҳазалар билан бўлишиш ва харитага тузатишлар киритиш керак бўлади.
Янги функция ишга туширилганидан кейин у геолокация орқали фойдаланувчи жойлашган нуқтани аниқлайди ва йўл кўрсатувчи 3D-кўрсаткичлар ва белгилар пайдо бўлувчи жой съёмкасини экранда акс эттиради.
Шундай бўлса-да, бундай иловадан узоқ вақт давомида фойдаланиб бўлмайди. Бироз вақт ўтиб экран тўқ рангга киради, батареяни тежаш ва инсонлар хавфсизлиги учун шундай йўл тутилган.
Мавзуга оид
18:43 / 20.12.2024
Google Maps фотосурати Испаниядаги қотилликни очишга ёрдам бериши мумкин
18:43 / 04.12.2024
“GPS’дан ўлим” – саёҳатчиларни муаммоларга дучор қилаётган навигатор ва хариталар
20:40 / 07.11.2024
Google хариталардан Украинадаги ҳарбий объектлар тасвирини олиб ташлади
23:40 / 24.09.2020