Жаҳон | 22:11 / 11.02.2019
5583
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш режасини ишлаб чиқди

Фото: Alex Edelman / DPA

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш режасини ишлаб чиқишни якунлади ва унинг якуний талқинини президентга тақдим этди, деб хабар берди Fox News ўз манбаларига таяниб.

Оқ уй аср келишуви деб ҳисобланаётган мазкур ҳужжат 175-200 саҳифадан иборат. Fox News манбаларининг таъкидлашича, режа Исроилда 9 апрель куни бўлиб ўтадиган сайловга қадар чоп этилмайди.

«Биз Исроил хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган бирор нарсани амалга оширмаймиз», — деб таъкидлаган манба.

Телеканалнинг билдиришича, президент маслаҳатчиси Жаред Кушнер ва Яқин Шарқ ишлари бўйича махсус вакил Жейсон Гринблатт Трамп маъмурияти таклиф этадиган Исроил-Фаластин тинчлик келишуви тафсилотларини муҳокама қилиш учун Форс кўрфазидаги беш давлатга боришни режалаштирган.

Мавзуга оид