Ўзбекистон | 20:32 / 12.02.2019
4600
2 дақиқада ўқилади

Апрель ойида Ўзбекистон-Исроил агрофоруми ўтказилади

Фото: Қишлоқ хўжалик вазирлиги

12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Исроил давлати элчиси ва «Гадот Агро» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Вазирлик матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди. 

Учрашув давомида Исроил элчиси Эдуард Шапира ва вазир Жамшид Ходжаев қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ривожи истиқболларини муҳокама қилишди. Хусусан, 2019 йилнинг апрелида Ўзбекистон-Исроил агрофорумини ўтказиш таклиф этилди. Шунингдек, тадбир доирасида Исроилнинг етакчи компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкиллаштирилади, улар мамлакатнинг қишлоқ хўжалик бозори билан танишиш ва икки давлат аграрияси ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишни режалаштиришмоқда. 

 «Исроил мураккаб иқлим ва экологик шароитларда самарали қишлоқ хўжалик тизимини яратишда узоқ йўлни босиб ўтди. Биз ҳосилдорлик ва сифатни ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигида тузилмавий ислоҳотларни ўтказишда исроиллик ҳамкасбларимизнинг етакчи технологиялари ва тажрибасини ўрганишдан манфаатдормиз», - дейди Жамшид Ходжаев.

Исроил дипломатик ваколатхонаси раҳбари Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳамда Исроил элчихонаси ўртасида Actionplan’га тайёргарлик ташаббусини қўллаб-қувватлади. 

«Гадот Агро» компанияси вакиллари томонидан томчилаб суғориш технологияларига доир қарорлар тақдим этилди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид