АҚШда илк марта марихуана асосидаги болалар дори воситаси тасдиқланди
АҚШнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари назорати бошқармаси (FDA) мамлакатдаги илк таркибига табиий марихуана кирувчи препаратни тасдиқлади. Associated Press шу ҳақида хабар берди.
Epidiolex («Эпидиолекс») дори воситаси болалардаги эпилепсиянинг икки оғир шаклини даволаш учун мўлжалланган: Драве синдроми (энцефалопатиянинг оғир шакли) ва Леннокс-Гасто туғма синдроми (эпилепсия шакли). Дори воситаси безгакни камайтиради – шифокорлар ҳозирча унинг айнан қандай таъсир кўрсатишига оид маълумотни тақдим этишмаган.
Умуман олганда, бу - қулупнай таъмли сироп. Унинг асосий компоненти – каннабидиол номли кимёвий модда: у наша ўсимлиги таркибига киради, лекин наркотик таъсир кўрсатмайди. Дори воситаси шуниси билан каннабидиол ёғ (тиббиётда қўлланилувчи марихуана)дан ажралиб туради. У қадар тушунарли бўлмаган юридик мақомига қарамай, каннабидиол ёғ Американинг қатор штатларида сотилади.
Агентлик шунингдек янги препаратнинг акс таъсири борлигини ҳам қайд этиб ўтган: ичбуруғ, қайт қилиш, чарчоқ ва уйқусизлик.
Шундай бўлса-да, умуман олганда дори воситаси 500 нафар кўнгиллида муваффақиятли синовдан ўтказилган ва шу йилнинг куз ойларида сотувга чиқади. Таҳлилчиларнинг фикрича, «Эпидиолекс»нинг йиллик захираси ота-оналарга 25 минг долларга тушади, сотувлар эса вақт ўтгач йилига 1 миллиард долларга етади.
АҚШнинг 9 штати ва Колумбия округида марихуанани шифокор кўрсатмасисиз истеъмол қилиш мумкин. Каннабидиол ёғ сотуви 20 штатда қонуний йўлга қўйилган. Бироқ, умуман олганда, федерал қонунчилик уни тиббий қадр-қимматга эга бўлмаган модда сифатида баҳолайди ва уни героин ва “ЛСД” (лизергамидлар гуруҳига мансуб ярим синтетик психоактив модда) билан бир қаторга қўшади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024