Хуан Гуайдо АҚШ ҳукуматига ишлашда айбланди
Венесуэла мухолифати етакчиси, ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган Хуан Гуайдо АҚШ томонидан бир неча йил аввал ёллангани ва у томонидан қўйилган вазифаларни бажаришда айбланди. Буни Венесуэланинг Россиядаги элчиси Карлос Рафаэль Фариа Тортоса маълум қилди.
Дипломатнинг айтишича, Гуайдо америкаликлар томонидан 10 йилча аввал ёлланган. “Маълумотларимизга кўра, у ўқиш учун Сербияга жўнатилган. Ва шундан кейин барчаси бошланган”, деб айтган Тортос ва яқин кунларгача мухолифатчи ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмаганини қўшимча қилган.
Элчининг айтишича, “белгиланган вақт келиб”, Гуайдо ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришни бошлаган, бироқ у ҳали бунга тайёр эмас. “У фақатгина қўғирчоқ, у ерда АҚШ унинг ортидан туриб, гапириши учун турибди”, деб таъкидлаб ўтган дипломат.
Мавзуга оид
13:58
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59