Илон Маск Марсга кўчиб ўтиш қанча пулга тушиши мумкинлигини маълум қилди
SpaceX компанияси раҳбари Илон Маскнинг фикрича, бир кун келиб кўплаб одамлар Марсга парвоз қила оладилар. Бунинг учун улар Ердаги уй-жойларини сотиб, олинган пулни Қизил сайёрага кўчиб ўтишга тиксалар бўлгани. Бундан ташқари, Маск бунга журъат қила оладиганлар учун бонус таклиф қилди: Ерга қайтиш мутлақ бепул бўлади. Агар албатта сиз омон қолсангиз.
Маск твиттерда Ой ёки Марсга парвоз имконияти қанча туриши ҳақидаги саволга барчаси бу парвозлар ҳажмига боғлиқ бўлишини айтган. “Мен аминманки, бир кун келиб Марсга кўчиб ўтиш 500 минг доллардан, балки 100 минг доллардан ҳам камроқ туриши мумкин бўлади”, деб ёзган Маск.
Тадбиркорнинг фикрича, бу қиймат ривожланган иқтисодиётга эга кўплаб давлатлар одамлари ўз уйларини сотиб, бошқа сайёрага кўчиб ўтишни молиялаштира олишларини англатади.
Маск бундай ҳамёнбоп парвозларни кўп маротабалик коинот қурилмаси Starship ёрдамида амалга оширмоқчи. Ушбу қурилма бир учишда Марсга юзга яқин одамни етказиши мумкин.
Мавзуга оид
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
20:08 / 10.11.2024
Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
14:15 / 10.11.2024