Жаҳон иқтисодиётига нисбатан энг катта таҳдид Европа эканлиги айтилди
Европа глобал иқтисодий ўсишга нисбатан энг катта таҳдид ҳисобланади. Bloomberg томонидан ўтказилган сўровда қатнашган аналитик ва иқтисодчилар ана шундай хулосага келди.
Муаллифларнинг таъкидлашича, бунга бир нечта сабаб бор. Энг асосий сабаблардан бири АҚШнинг Хитой билан савдо уруши ортидан Германия ва Францияда иқтисодий ўсишнинг секинлашишидир.
«Агар Франция истеъмолни, Германия эса ишлаб чиқаришни тўхтатса, Евроҳудудни улкан муаммолар кутади», — деди Allianz суғурта компанияси бош иқтисодчиси ўринбосари Людовик Субран.
Шунингдек, Хитойдаги ўсишнинг пасайиши ҳам қийинчиликлар келтириб чиқаради. Бундан асосий бозорини йўқотадиган Европа компаниялари зарар кўради. Италиянинг Fiat ва Франциянинг L'Oreal компаниялари аллақачон буни ҳис қила бошлади.
Шундай бўлса-да, аналитиклар Европада кенг миқёсли инқирознинг олдини олиш мумкинлигига умид қилишмоқда.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024