Тошкент халқаро аэропортида туристик ахборот маркази фаолият бошлайди
Ислом Каримов номли Тошкент халқаро аэропортида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи замонавий ахборот маркази иш бошлайди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Kun.uz’ га шу ҳақида маълум қилишди.
Tourist service center 2-рақамли қўниш залида жойлашган бўлиб, у 6 бўлимга эга айлана тузилмадан иборат. Бўлимларнинг ҳар бирида хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳларга Ўзбекистоннинг туристик саноати, замонавий ва манзилли йўналишлари бўйича маълумотлар тақдим этилади.
Бу ерда ҳар бир хориж фуқароси туристик сим-карта, Ўзбекистон шаҳарлари бўйича қўлланмалар, замонавий дам олиш масканларига оид маълумотларни ўзида тўплаган реклама брошюраларига эга бўлиши мумкин. Шу билан бирга, бу ерда Ўзбекистонга кириш тартибига доир маслаҳатлар ҳам берилади.
Бугунга келиб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига оид 95 минг флаер тайёрланган. Бундан аввал Қўмита томонидан маданий мерос объектлари, темир йўл вокзаллари, аэропортлар ва меҳмонхоналарда туристик ахборот марказларининг яратилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, яқин орада бу ерда сайёҳларни сим-карталар, овқатланиш жойлари, жойлашув воситалари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминловчи ҳамда такси чақириш, музейларга чипталар, сувенирлар харид қилиш имконини берувчи стационар ва мобил инфокиоскларнинг ўрнатилиши ҳам кутилмоқда.
Лойиҳа давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги схемасига кўра амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти
16:37 / 01.09.2024
“Реконструкция лойиҳаси узоғи 3 йилда ўзини қоплайди” — Тошкент халқаро аэропорти директори
12:40 / 06.07.2024
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди
20:24 / 26.04.2024