Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:09 / 14.02.2019
6132
1 дақиқада ўқилади
Чилонзордаги писта қадоқлаш цехида ёнғин юз берди
Иллюстратив фото
2019 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида “Bahtiyor Factor” МЧЖга қарашли писта қадоқлаш цехида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда цехнинг жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида шу цех ишчиси, Чилонзор туманида яшовчи Т.П. (аёл) куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш