Жаҳон | 16:56 / 14.02.2019
16790
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған С-400 тизими туфайли АҚШ босим ўтказаётганини айтди

Фото: РИА Новости/Владислав Сергиенко

С-400 тизими етказилиши муносабати билан АҚШ Туркияга босим ўтказмоқда, деди Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған.

"С-400 ҳақида. Ҳаммага маълумки, Америка ҳукумати бу масалада бизга катта босим ўтказмоқда", - деди Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар аввалида.

Бугун, 14 февраль куни Сочида Россия, Эрон ва Туркия президентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда уч давлат раҳбари Идлибдаги вазият, сиёсий жараён ва Суриядан АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини муҳокама қилади.

Мавзуга оид