Жаҳон | 23:09 / 14.02.2019
22242
2 дақиқада ўқилади

Океан тубида фалокатли ўзгаришларга олиб келадиган “биомуҳит бомбаси” топилди

Фото: Shutterstock

Жанубий Калифорния университети олимлари океан тубида“биомуҳит бомбаси”ни аниқлашди. Келгусида у сайёрамизда муқаррар фалокатли ўзгаришларга олиб келади. Бу ҳақда Phys.org портали хабар берди

Ернинг биомуҳитида фалокатли ўзгаришлар бошланиши учун дунё океанидаги сув ҳарорати 2 даражага ўзгариши етарли бўлади. Олимлар океанлар тубида сиртга кўтарилиб, сайёрамиз атмосферасининг кескин қизишига олиб келадиган газлар тўпланаётганини аниқлашди. 

Газ геотермал чашмалардан чиқиб, океан тубида йиғилмоқда. Ҳозирча бу газ резервуарлари барқарор, бироқ сув ҳароратининг қизиши уларнинг беқарорлашувига олиб келади. Океан атмосферадаги ортиқча иссиқни ютмоқда, иссиқхона газларининг атроф-муҳитга чиқиши кўпаймоқда. 2100 йилга келиб океан тахминан 3 даражага исийди.

Олимларнинг фикрича, газларнинг сиртга отилиши муқаррар. Бу қачон юз беришини олдиндан айтиш қийин. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, бундай ҳолат сайёрамизда камида 2 марта юз берган. Биринчи марта 55 млн йил олдин бундай газ отилиши Ернинг 8 даражага қизиб кетишига олиб келган. 17 минг йил аввал эса бу жараён атмосферани қизитиб, муз даврининг якунланишига сабаб бўлган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид