Жаҳон | 16:37 / 14.02.2019
13877
1 дақиқада ўқилади

Россия АҚШни «рэкетчилик»да айблади

Фото: Виталий Невар / ТАСС

Россия ҳукумати АҚШнинг турли «рэкетчилик ҳужумлари»дан ҳимояланиш учун қатор самарали чораларни кўриб қўйди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Песков булар қандай чоралар эканлигига аниқлик киритмади.

Кремль вакили Россияга қарши тайёрланаётган санкцияларни ошкора русофобиянинг кўриниши деб атади. Унинг сўзларига кўра, америкалик қонунчиларнинг Россия энерголойиҳалари ва банкларига қарши чекловлар киритишга уриниши рэкетга яқин.

Аввалроқ АҚШдаги бир гуруҳ сенаторлар Россияга қарши қўшимча санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид