Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг қамоқхоналари роботлар ва сунъий интеллект билан таъминланади
Ҳонгконг ахлоқ тузатиш муассасалари хизмати юқори технологиялар ёрдамида ўз қамоқхоналари хавфсизлигини оширмоқчи. Комиссар Дэнни Ву Ин-миннинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида бир неча ахлоқ тузатиш колониялари "ақлли" камералар билан жиҳозланади. Шу билан бирга, маҳбуслар жойлашув ва юрак ритми частотасига кўра кузатувчи билакузуклар туфайли доимий назорат остида бўлишади.
Янги технологиялар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар билан бирга маҳбусларнинг ҳам хавфсизлигини оширишга йўналтирилади. Улар дастлаб уч ахлоқ тузатиш муассасасида синовдан ўтказилади. Технологиялар ўз самарадорлигини исботлаган тақдирда, "ақлли" жиҳозлар бошқа қамоқхоналарда ҳам кенг тарқатилади.
Сунъий интеллектли камераларни ваннахоналарга ўрнатиш режалаштирилган. Конфиденциалликни таъминлаш учун олинган материалларнинг баъзи жойлари қорайтирилади. Тизим маҳбуслар орасидаги муштлашув ва касаллик хуружлари каби муаммоли вазиятларни кузатади ва аниқлайди.
Билакузуклар қўриқчиларга ҳар бир жиноятчининг жойлашувига оид маълумотни етказиб туради. Шунингдек, улар маҳбусларнинг юрак уришини кузатиб, уларни саломатлиги билан боғлиқ муаммолардан хабардор қилишади. Мазкур тизим қамоқхонадан қочиш, суиқасд ва кутилмаган ўлим ҳолатларининг олдини олиши кутилмоқда.
Қамоқхона вакилларининг таъкидлашича, "робот" деганда улар чиқиндиларда гиёҳвандлик моддаларини қидирувчи механик қўлни назарда тутишмоқда. Айни дамда эса қамоқхона ходимларининг ўзи бу иш билан шуғулланишга мажбур.
Мавзуга оид
21:55 / 15.06.2026
Anthropic АҚШ ҳукумати талабига биноан ўзининг энг кучли сунъий интеллект моделларини ўчирди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
10:06 / 11.06.2026