Иқтисодиёт | 11:29 / 15.02.2019
8778
2 дақиқада ўқилади

Марказий банк инфляция прогнозини апрель ойигача қайта кўриб чиқмайди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йил III чорак бошида инфляция прогнозини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда МБнинг пул-кредит сиёсати шарҳида айтилган.

2019 йил ва 2020-2021 йиллар даврига мўлжалланган пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларида келтирилган иқтисодиёт ривожланишнинг базавий сценариясига асосан 2019 йил якунлари бўйича инфляция 13,5-15,5 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Марказий банк ушбу прогноз кўрсаткичларни ўзгаришсиз қолдирди. Бунда, тартибга солинадиган нархлар оширилишининг иккиламчи таъсири кўламининг кенгайиши, яъни энергия ресурслари учун харажатларнинг ошиши сабабли ички товарлар ва хизматлар таннархининг қимматлашиши билан 2019 йилнинг бошида нисбатан ўсувчи инфляцион муҳит кутилмоқда. 

Йиллик инфляциянинг энг юқори қиймати 2019 йилнинг I чорагида юзага келади. Бундан ташқари, бизнес субъектларининг солиқ тўлашнинг янги шароитларига мослашиши даврида инфляциянинг қисқа муддатли тебраниши кузатилиши мумкин. 

«Бундай ҳолат аниқроқ прогнозларни ишлаб чиқишни бирмунча қийинлаштиради», - дейилади шарҳда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нархлар ўсишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий номонетар омиллар маълум қилинганди.

Мавзуга оид