Нархлар ўсишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий номонетар омиллар маълум қилинди
Марказий банк 2019 йилда нархлар даражасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий номонетар омилларни эълон қилди. Бу ҳақда МБнинг пул-кредит сиёсати шарҳида айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда инфляция динамикасига тўртта омил таъсир қилиши мумкин. Биринчи навбатда, бу иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш. У инвестиция жараёнларини жадаллаштиришга олиб келади. Бу эса маҳаллий маҳсулотларга талабнинг ошиши, нархларга босимни юзага келтиради.
Шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш импорт маҳсулотларига талабнинг ошиши, хорижий валютага талабнинг ортишига олиб келади. Бу валюта курсига босимни юзага чиқаради, натижада импорт нархлари ўзгариши мумкин.
Яна бир омил - тартибга солинадиган нархларни либераллаштириш. Энергия ресурслари нархларини уларни ишлаб чиқариш рентабеллиги даражасигача олиб чиқиш маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари таннархи ҳамда харажатларининг ошиши олиб келади, бу нархларга босимни юзага келтиради.
Учинчи омил - об-ҳаво ва иқлим шароитлари. Айнан эса - об-ҳаво ва иқлим шароитларининг асосий истеъмол маҳсулотлари нархлари билан юқори корреляцияси, шунингдек, сув ресурслари ва унумдор ерларнинг чекланганлиги ҳамда маълумотларнинг юқори носимметриклиги. Буларнинг бари, МБ фикрича, озиқ-овқат товарлари нархларига мавсумий босимга олиб келиши мумкин.
Сўнгги омил - солиқ ислоҳоти. У норасмий айланмани қисқартириш ва солиқ юкини одилона тақсимланиши мақсадида солиққа тортишдаги ўзгаришларни назарда тутади. Нархларга норасмий айланмага эга бўлган кичик бизнес учун солиқ юкининг ошиши таъсир кўрсатиши мумкин, айланмани яшириш орқали солиқлардан қочиш эса нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги тафовутга олиб келади.
Шунингдек, солиқлардан қочиш нақд хорижий валютага талабнинг ошишини келтириб чиқариши мумкин, бу валюта курсига ҳамда импорт нархларига босимни келтириб чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018 йилнинг IV чорагида сўм неча фоизга қадрсизлангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024