Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспертлар яшаш сифати бўйича мамлакатлар рейтингини тузишди
Numbeo глобал маълумотлар базаси мутахассислари турли мамлакатлардаги яшаш сифати бўйича 2019 йилги рейтингни эълон қилишди. Рейтингни тузишда 71 мамлакатдаги аҳолининг харид қобилияти, хавфсизлик кўрсаткичлари, соғлиқни сақлаш даражаси, яшаш харажати, кўчмас мулк баҳоси, йўлга сарфланадиган ўртача вақт, ифлосланиш даражаси ва иқлим кабилар ўрганилди.
Рейтингнинг энг юқори ўринларидан Дания, Швейцария ва Финляндия жой олди. Шунингдек, Австралия, Австрия, Нидерландия, Исландия, Германия, Янги Зеландия, Норвегия дастлабки 10таликка киритилди. Япония ва АҚШни ортда қолдирган Эстония 11-ўринга жойлашди.
Белорусия 37-, Россия 59-, Украина 62-ўринни эгаллади. Марказий Осиёдан рейтингга киритилган ягона давлат – Қозоғистонга 69-ўрин насиб этди.
Сўнгги 71-ўриндан Миср жой олди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026