Ўзбекистон | 14:47 / 17.02.2019
6134
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекэнерго» бир йилда аҳолидан салкам 40 минг мурожаатни қабул қилди 

Фото: Ўзбекэнерго

«Ўзбекэнерго» АЖ ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотларида 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумий сони 37844 та ташкил қилади. Шулардан 22218 таси Ўзбекистон Республикаси Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлардир, деб хабар бермоқда жамият ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, ушбу мурожаатларда кўрсатилган асосий масала — электр энергияси таъминотидаги узилишлар ва электр энергия узатиш тармоқларининг трансформатор пунктларини янгилаш, таъмирлаш муаммоларини ҳал қилиш тўғрисида.

«Келиб тушган ушбу  мурожаатларнинг 69 фоизи қаноатлантирилган, 39 фоизи ижобий ечимини топган, 36 фоизи эса ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган. Кўрсатгичлар шуни кўрсатадики мурожаатларнинг 31 фоизи умумий тушунтиришлар берилиши орқали кўриб чиқилган», — дейилади «Ўзбекэнерго» ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ўрнатувчи янги ваколатли орган —​ вазирлик ташкил этилиб, унга Ўзбекистон ҳукумати аъзоси, Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган Алишер Султонов раҳбар этиб тайинланган эди

Тегишли ҳужжатга мувофиқ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖдан давлат-ҳокимият ваколатларини энергетика соҳасида мазкур давлат бошқаруви органига ўтказиш назарда тутилган.

Мавзуга оид