Жаҳон | 20:40 / 18.02.2019
5584
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШни Суриядаги курд гуруҳларини қўллаб-қувватлагани учун танқид қилди

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Бурдур шаҳрида бўлиб ўтган митингда АҚШни Суриядаги курдларнинг “Халқ мудофааси кучлари” гуруҳини қўллаб-қувватлагани учун танқид қилди.

"Сизлар террорчиларга Ироқ орқали тахминан 23 минг юк машинасида қурол жўнатдингиз. Аммо сизларга қурол масаласида мурожаат қилганимизда бизга ҳаттоки сотмадингиз. Бу қанақа Шимолий Атлантика альянси, бу НАТО доирасидаги қанақа ҳамкорлик?" – дея иқтибос келтирди Anadolu Ajansı Эрдўғаннинг сўзларидан. 

Бундан ташқари, Туркия президенти Анқара "АҚШ билан Суриянинг Манбиж шаҳри бўйича шартноманинг бажарилишини кутаётганини" айтди. 

"Бу ҳудуд террорчилардан тозаланиши, уни бошқариш эса маҳаллий аҳолига берилиши лозим", - деди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид