Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Туркияга дастлабки Ка-32 вертолётини етказиб берди
Фото: РИА Новости / Рамиль Ситдиков
Россия Туркияга учта Ка-32 вертолёти етказиб бериш бўйича шартнома доирасида дастлабки вертолётни етказиб берди. Бу ҳақда "Вертолети России" холдинги директори Андрей Богинскийга таяниб РИА Новости хабар берди.
"Март ойи охирида етказиб беришлар сонини ошириш бўйича музокараларни давом эттириш режалаштирилган", — деди у.
Богинскийнинг сўзларига кўра, Анқара яна бешта ана шундай вертолёт сотиб олиши мумкин. Бундан ташқари, Туркия "Ансат" вертолётларини сотиб олишга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ка-32А11BC вертолёти махсус қидирув-қутқарув ва баландлик-монтаж ишларини бажариш ҳамда ўт ўчиришда фойдаланишга мўлжалланган.
Мавзуга оид
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
20:58 / 14.05.2026
Қозоғистон Туркия дронларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонига айланади
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026