Спорт | 19:40 / 19.02.2019
5510
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хоккей федерацияси президенти Континенталь хоккей лигаси бошқаруви раиси билан учрашди

19 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Хоккей федерацияси (ЎХФ) президенти Бахтиёр Фозилов ҳамда унинг ўринбосари Кирилл Матвеев Континенталь хоккей лигаси (КХЛ) бошқаруви раиси Дмитрий Чернишенко билан учрашди. ЎХФ матбуот хизматининг маълум қилишича, томонлар Ўзбекистонда хоккейни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишган. Мулоқот долзарблиги Ўзбекистонда спортнинг бу турини тиклаш ва оммалаштиришга доир янги имкониятлар билан белгиланди. 

Дмитрий Чернишенко

Тошкент шаҳрида қад кўтараётган "Хумо Арена" биринчи профессионал муз саройи қурилиши - тугаш босқичида, шунингдек Ўзбекистоннинг вилоятларида замонавий муз майдонларини қуришга оид лойиҳаларга старт берилмоқда. Аслида бу ва бошқа ташаббуслар, қарорлар энг юқори даражада профессионал ёндашувларни, илғор, халқаро тажрибалар, хусусан бугунги кунда хоккей - спортнинг динамик ривожланаётган тури ҳисобланган Россия тажрибасини ҳисобга олишни талаб қилади. 

Учрашувда томонлар икки мамлакатдаги базавий ташкилотларининг ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек ўзаро ҳамкорлик механизмлари, янги муз саройи аренасида Россия профессионал спортчилари иштирокида мусобақалар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди. 

Учрашув иштирокчилари спортнинг энг машҳур турларидан бирини ривожлантиришга доир динамик жараёнлар Ўзбекистонга халқаро хоккей харитасидан муносиб ўрин эгаллаш имконини беришига ишонч билдиришди. 

Мавзуга оид