«Лондонда яшашни истайсизми?» Ноёб уйлар ва ишончли хизмат
2019 йилнинг 26-28 февраль кунлари London Relocation Consultancy кўчмас мулк агентлиги ҳамда дунёнинг энг истиқболли, кўркам ва динамик шаҳри – Лондоннинг бунёдкорлигига катта ҳисса қўшган йирик Британия қурилиш компанияси бўлмиш Barratt London вакиллари Тошкентга ташриф буюради.
Лондон – ниҳоятда чиройли шаҳар, Буюк Британиянинг юраги ҳисобланади. Нима учун кўплаб инсонлар бу шаҳарга саёҳат қилишни ва яшашни исташади?
Биринчидан, Лондон жуда ҳам кўп тарихий ва маданий ёдгорликлари билан ном қозонган. Улар орасида Букингем саройи, Вестминстер ибодатхонаси, Авлиё Павл черкови, Тауэр қалъаси, Виндзор қалъаси, Миллий галерея ва бошқаларни учратиш мумкин.
Иккинчидан, Лондон — халқаро бизнес ва савдонинг дунёвий марказларидан бири. Йирик Европа банклари, савдо марказлари, суғурта компаниялари, миллий муассасалар ўзларининг бош идораларини Лондоннинг бешта бизнес ҳудудларидан бирида жойлашишини шараф деб ҳисоблашади. Шу сабабли, дунёдаги энг гўзал шаҳар катта инвестицияларни қўлга киритади.
Шунинг учун, Лондонда кўчмас мулк сотиб олиш – бу нафақат нуфузли, балки жуда ҳам фойдалидир, сизнинг харидингиз дунёнинг энг ишончли шаҳрида киритилган инвестиция диверсификациясига айланади ва фарзандларингиз келажаги таъминотини кафолатлайди. Шунингдек, Лондондаги тураржойлар ижарасига ҳам доимо талаб катта.
Стюарт Лезли - Barratt London компаниясининг маркетинг ва савдо бўйича директори, Оксана Литман - London Relocation Consultancy кўчмас мулк компаниясининг бошқарувчи директори Ўзбекистонга илк маротаба ташриф буюрмоқда. Ҳар икки компания раҳбарлари 26дан 28 февралгача Тошкент шаҳрида семинар ва махсус учрашувлар ўтказишади. Сизда Лондон тураржой бозорларидаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида саволлар бериш ва маълумотлар олишнинг ажойиб имконияти мавжуд бўлади.
Мустақил ҳаракат қилиш керакми ёки муносиб вариантларни кўриш учун ишончли компанияларга мурожаат қилиш лозимми? Бу саволни уй харид қилиш ёки ижарага олишни истаган ҳар бир киши ўзига бериши аниқ. Лондон ёки дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатларида инсоннинг шахсий вақти жуда қадрланади. Шу сабабли, уй-жой хариди билан боғлиқ барча масалалар профессионал қурилиш ва кўчмас мулк компанияларининг зиммасига юкланади.
Компаниялар ҳақида
London Relocation Consultancy - Лондондаги кўп қаватли тураржой ва уйларни, Англиядаги инвестицион ва тижорат кўчмас мулк объектларини, Буюк Британиянинг Лондон, Суррей ва бошқа шаҳарларида қурилиш лойиҳаларини сотишга мўлжалланган рус тилида иш олиб борувчи етакчи кўчмас мулк агентлиги. Компания Англияда тураржой, катта уй ва инвестиция излашда қийинчилик ва ортиқча сарсонгарчиликларсиз вақтингизни тежаган ҳолда сизга муносиб кўчмас мулкни белгиланган талабларга кўра танлаш ва энг қулай шартномалар тузишга яқиндан ёрдам беради.
Компания нафақат Лондондаги тураржойларни танлашга, балки тўлиқ битим тузишда юридик хизматни ҳам ҳисобга олган ҳолда мижозларга кўмаклашади.
Barratt London – катта иш тажрибасига эга етакчи тураржой қуриш компанияси бўлиб, Буюк Британиядаги энг йирик қурилиш корпорацияси Barratt Developments PLC’нинг бир қисми саналади.
Ҳар йили компания Буюк Британияда 2000дан ортиқ минглаб янги уйларни – оилавий хонадонлардан тортиб ҳашаматли биноларни қуриб, сотувга қўяди. Шунингдек, компания бутун мамлакат бўйлаб турар-жойларга бўлган катта эҳтиёжни қондириш мақсадида чекка ҳудудлардаги аҳоли учун ҳам арзон тураржойлар таклиф этади.
Мазкур таниқли бренд ўз фаолиятини 1982 йилда Буюк Британия пойтахтида жаҳон даражасидаги тураржой иншоотларини етказиб бериш билан бошлади ва ҳозирги кунда Лондоннинг энг етакчи девелопери сифатида 30 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. Шунингдек, компаниянинг режалаштириш, лойиҳалаштириш ва турар-жой биноларини комплекс барпо этиш бўйича ҳам катта тажрибаси бор.
Barratt London дунёнинг энг ривожланган, кўркам шаҳарларидан бирини шинам ва бежирим иморатлар билан безашда муҳим рол ўйнайди.
Компаниянинг муваффақиятли бизнес модели:
- Мақсадли ер сотиб олиш;
- Қойилмақом дизайн;
- Мукаммал ва самарадор қурилиш;
- Инновацион савдо ва маркетинг;
- Мижозлар билан ишлаш борасида етакчилик;
- Молиявий натижаларни етказиш.
Cўнгги 60 йил ичида Barratt Developments PLC’ 450 000дан ортиқ кўчмас мулк объектларини қуриб битказди. Бугунги кунда у бозор капитали 5.4 миллиарддан ошувчи Буюк Британиянинг энг яхши қурилиш компаниялари юзталиги рўйхатига киритилган бўлиб, Лондон фонд биржасида FTSE100 рақами остида рўйхатдан ўтган.
Ҳар йили Barratt London 2000дан ортиқ уйларни қуради ва асосий қадриятлар, юқори сифатли маҳсулотлар, вақт тежамкорлигига содиқ қолган ҳолда доимий мижозларга янгидан-янги ажойиб иморатлар қуриб беришда ўз кўникмасини ривожлантириб боради.
Асосий бизнес-диққат – мижозларнинг хоҳиш-истакларини қондириш. Шуни ишонч билан айта оламизки, мазкур компания Буюк Британия қурувчилари Федерацияси томонидан 9 йил кетма-кет мижозлар мамнунлиги рейтингида 5 юлдузли кўрсаткич билан максимал балларни қўлга киритиб келади. Мазкур нуфузли мукофот 90 фоиздан ортиқ мижозлар Barratt London тураржойларини тавсия этиши ва компанияга бўлган катта ишончни билдиради.
Компания вакиллари билан индивидуал учрашувларни белгилаш учун илтимос, аввалроқ мурожаат қилинг. Сабаби жойлар чегараланган.
Оксана Литман
London Relocation Consultancy
Моб/WhatsApp/Telegram +44 7557 678 655
Сайт: www.LondonRelocationConsultancy.com
Instagram: www.instagram.com/kvartiri_v_londone
Facebook: www.fb.com/NedvijimostVLondoneSLondonRelocationConsultancy
Сиз билан учрашишни кутиб қоламиз!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:43 / 13.11.2024
Лондонда Ўзбекистон дунёдаги энг яхши янги сайёҳлик йўналиши сифатида тан олинди
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024