Иқтисодиёт | 12:45 / 20.02.2019
5574
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги ва Марказий банк 60,9 млрд сўмлик қимматли қоғозларни жойлаштирди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 19 февраль куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 12 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 60 млрд. сўмлик 60 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. 

Марказий банк хабарига кўра, қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукционда 8та дилер иштирок этиб, улар томонидан 123,3 млрд. сўм ҳажмидаги 122 039 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 60 000 дона қимматли қоғозлар 60,9 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Қимматли қоғозларни сўндириш куни (2020 йил 19 февраль) аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 69 млрд. сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 13,33 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 12,20 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 13,81 фоизни ташкил этди.

Мавзуга оид