Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Монтана штатини Канадага 1 триллион долларга сотиш таклиф қилинди
АҚШда давлат қарзини камайтириш учун Монтана штатини Канадага 1 триллион долларга сотиш таклиф қилинди. Бу ҳақда New York Post нашри маълум қилди.
Нашрнинг маълум қилишича, штатни сотиш таклифини Ян Хаммонд исмли оддий фуқаро билдирган. Унинг фикрича, штатнинг нархи 1 трлн долларни ташкил қилади.
“Бизда қарз жуда кўп, Монтана эса бефойда. Шунчаки уларга у ерда сув қундузи ёки шунга ўхшаш жонзотлар борлигини айтиб қўйинг”, деб айтилган штатни сотиш бўйича петиция саҳифасида.
Айни вақтда ҳужжатни 12 мингдан кўпроқ одам имзолаган.
Штат маъмурияти петициядан хавотирга тушиб, штатни сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини илгари суриш устида иш олиб бормоқда.
Монтана штати АҚШнинг шимолида жойлашган бўлиб, Канада билан чегарадош.
Аввалроқ АҚШнинг давлат қарзи рекорд қийматга етиб, 22 трлн доллардан ошгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026