Жаҳон | 21:21 / 21.02.2019
16353
2 дақиқада ўқилади

Хитой жанубида ҳудуд тарихидаги энг йирик мафия тармоғи йўқ қилинди

Хитойнинг энг жанубида жойлашган Хайнань вилоятида вилоят ташкил этилган вақтдан бери энг йирик мафиоз тармоғи йўқ қилинди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.  

2019 йил 6 январда бошланган катта кўламли операцияга 1210 нафар полициячи ва 300 дан кўпроқ транспорт воситаси жалб қилинган. Бу вақт ичида 179 нафар гумонланувчи ҳибсга олинган, нақд пул, автомобиллар, ўқотар ва совуқ қурол, кўчмас мулк, ўрмон ва ер майдонлари мусодара қилинган, 1,5 млрд юан (220 млн доллар) миқдоридаги банк ҳисобрақамлари блоклаб қўйилган.

Бироқ таъкидланишича, 54 гумонланувчи ҳамон озодликда қолмоқда. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, бу вилоят тарихида уюшган жиноятчиликка қарши ўтказилган энг катта кўламли операция бўлган.

Тергов натижасида Хун Хунф ва унинг оиласи етакчилик қилган тўда ўтган асрнинг 80-йилларидан бери ҳаракат қилиб келгани аниқланган. Тўда транспорт, чиқиндиларни қайта ишлаш, мева-сабзавотлар савдоси, фойдали қазилмалар қазиб олиш каби соҳаларга кириб борган ва пул ювиш ҳамда “ижтимоий мақом”ни шакллантириш билан шуғулланган. Бунинг натижасида тўда иқтисодиётнинг кўплаб локал секторларини монополлаштирган.  

Мавзуга оид