12:49 / 22.02.2019
8601

Зидан «Ювентус» атрофидаги вазиятни кузатмоқда, у Туринга қайтиши мумкин

Фото: Getty Images

«Ювентус» ЕЧЛ нимчорак финалининг илк ўйинида «Атлетико»га ютқазиши (0:2) ортидан бош мураббий Массимилиано Аллегрининг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Tuttosport тарқатган хабарга кўра, Турин клуби раҳбарияти жамоа ЕЧЛда ғолиб чиқа олмаган тақдирда 51 ёшли мутахассисни мавсум якунида истеъфога чиқаради.

«Юве» «Реал»нинг собиқ устози Зинедин Зиданни Аллегрининг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Ўз навбатида Зидан ҳам собиқ жамоаси атрофидаги вазиятни кузатиб боряпти. Унга «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Зидан 1996-2001 йилларда «Ювентус» таркибида ўйнаган.

Top