Жамият | 15:49 / 23.02.2019
9462
1 дақиқада ўқилади
Ўзини туман газ филиали ходимлари сифатида таништирган шахслар аёлга куч ишлатиб, пул талаб қилди
2019 йил 22 февраль куни 2 номаълум шахс Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи М.Х. (аёл)нинг уйига ўзларини туман газ филиали ходимлари деб таништириб кириб, куч ишлатиш орқали аёлдан пул талаб қилган ва уйда пул йўқлигини билишгандан сўнг, воқеа жойидан яширинганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бекобод шаҳар Сирдарё кўчасида яшовчи Л.Т. ва Ангрен шаҳрида яшовчи Ш.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024