Жаҳон | 11:18 / 23.02.2019
5052
2 дақиқада ўқилади

Париж Малида «Ал-Қоида» раҳбарларидан бири йўқ қилинганини хабар берди

Фото: AFP/Scanpix

Франция Мудофаа вазирлиги Малида «Ал-Қоида» террорчилик тармоғи раҳбарларидан бири йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Яҳё Абу Ҳамам ва мамлакат марказий қисмидаги Тимбукту шаҳридан шимолга қараб ҳаракатланган автоколонна таркибида бўлган бошқа ўн нафар террорчи Франция ҳарбий хизматчилари томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда маҳкама Парижда жума, 22 февраль куни хабар тарқатди.

Deutsche Welle’нинг қайд этишича, Франция ҳарбий-ҳаво кучлари ва ер усти бўлинмалари ходимлари амалиётда иштирок этишди, ҳарбий вертолётлар ҳамда дронлар жалб қилинди.

Жазоирлик террорчи Африка шимоли ва ғарбида ғарб давлатлари фуқаролари ўғирлангани ҳамда ўлдирилгани учун масъулдир. Хусусан, у 2009 йилда АҚШ фуқаросининг умрига зомин бўлган. Худди шу йили Ал-Ҳамам Франциянинг Мавританиядаги элчихонасига қилинган ҳужумда иштирок этган, дейилади баёнотда.

Франция маҳкамаси уни бир неча ҳужумларнинг «боши ва молиячиси», деб атади. Маълумотларга кўра, Ал-Ҳамам «Ал-Қоида» таркибида Emirat Sahara гуруҳини бошқарган, шунингдек, бошқа радикал гуруҳда раҳбар ўринбосари бўлган.

Мавзуга оид