Хитойда ишга олишда аёллардан оиласи ва фарзандлари ҳақида сўраш тақиқлаб қўйилди
Хитойда аёлларни ишга қабул қилишда уларнинг оилалари ва фарзандлари ҳақида сўраш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Эндиликда мамлакатда янги ходимларни ишга олиш учун суҳбат ўтказишда номзоднинг жинсини ҳисобга олиш тақиқланади. Бундан ташқари, ишга яроқлик бўйича тиббий комиссиядан ўтишда ҳомиладорликка текшириш мажбурий топширилувчи таҳлиллар рўйхатидан олиб ташланади.
Қоидабузарларга 10 минг юандан 50 минг юангача жарима солинади. Жиддий қоидабузарлик ҳолатида ишга ёлловчи компания лицензиясидан маҳрум этилиши мумкин.
Reuters ахборот агентлигининг таъкидлашича, Хитой Осиёда меҳнат қилувчи аёллар сони энг юқори бўлган давлат ҳисобланади. Бироқ охирги йилларда бу кўрсаткич пасая бошлаган. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 1990 йилда 15 ёшдан катта хитойлик аёлларнинг 73 фоизи ишлаган. 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 61 фоизгача пасайиб кетган.
Мавзуга оид
10:26 / 03.07.2024
Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила яраштирилгани маълум қилинди
16:50 / 24.06.2024
Сенат раиси “Раҳбар аёллар мактаби” тингловчилари билан учрашди
10:42 / 02.06.2024
Хотин-қизларни энг кўп ишга олган 10 та корхона маълум қилинди
20:21 / 23.05.2024