Жаҳон | 19:48 / 24.02.2019
4848
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда йўловчи самолётини олиб қочишга уриниш бартараф этилди

Фото: EPA-EFE/ANDY RAIN

Бангладешнинг Biman Bangladesh Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти номаълум кимсалар томонидан олиб қочилмоқчи бўлди. 

Шу сабабли Даққадан Дубайга учаётган самолёт Бангладешнинг Читтагонг шаҳридаги Шох-Омонот аэропортига фавқулодда қўнишига тўғри келган. 

“Синьхуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, самолётни олиб қочишга уриниш экипаж томонидан бартараф этилган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид