Жаҳон | 12:39 / 24.02.2019
15240
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: КХДР хавфсизлик хизматининг 100га яқин ходими махсус рейс билан Ханойга келди

27-28 февраль кунлари бўлиб ўтадиган АҚШ ва КХДР раҳбарларининг иккинчи учрашуви арафасида КХДР хавфсизлик хизматининг 100га яқин ходимидан иборат гуруҳ Air Koryo авиакомпаниясининг махсус рейси билан Ханой шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Soha ахборот портали хабар берди.

Интернет нашрнинг билдиришича, Ханойдаги Нойбай халқаро аэропортига қўнган Ил-76 самолёти бортида хавфсизлик хизмати ходимлари гуруҳи, иккита йўлтанламас автомобиль, КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ташрифи давомида фойдаланиладиган махсус қурилмалар бўлган.

Гуруҳ ва автомобиллар Ким Чен Ин қароргоҳи бўлиши кутилаётган Melia меҳмонхонасига йўл олган. Ким Чен Иннинг ўзи эса Вьетнам пойтахтига Хитой орқали зирҳланган поездда келмоқда. Поезд Пхеньян темир йўл вокзалидан 23 февраль куни йўлга чиққан.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампни Вьетнамда КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув вақтида Америка махфий хизматининг 200дан ортиқ ходими қўриқлаши хабар қилинганди.

Мавзуга оид