Ўзбекистон | 12:02 / 24.02.2019
2509
1 дақиқада ўқилади

Ўзбeкистон ва Испания ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади

26 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Испания сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Испания Қироллиги Ташқи ишлар, Европа иттифоқи ва ҳамкорлик вазирлиги давлат котиби Фернандо Валенсуэла бошчилигидаги делегация Тошкентга келмоқда.

Испания делегацияси шунингдек, Инвестиция ва ташқи савдо, Транспорт вазирликларида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида, Савдо-саноат палатасида ҳам музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон ва Испания ўртасида туризм соҳасида алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, 21 февраль куни Испания миллий гидлар уюшмаси ва Ўзбекистон гидлар уюшмаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Бухоро шаҳри Кордоба шаҳри билан биродар ҳисобланади. Шунингдек, Хива шаҳри Испаниянинг Авила шаҳри билан биродарлашиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид