Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» Кепани жазоламайди
«Челси» клуби раҳбарияти дарвозабон Кепа Аррисабалагани Лига Кубоги финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (0:0, пен. 3:4) қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазоламайди, деб хабар беради Evening Standard.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри дарвозабон Кепа Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлганида, Кепа майдонни тарк этишни истамаган ва бу билан Саррининг ғазабини қўзғаган эди.
Ўйиндан кейин Сарри дарвозабон билан ўртасида тушунмовчилик бўлганини ва унга ҳеч қандай эътирози йўқлигини айтди. Мураббий сўзларига қараганда, у Кепанинг мушаклари тортишган деб ўйлаган. Кейинчалик дарвозабон билан гаплашиб, бундай эмаслигини аниқлаган.
Мавзуга оид
12:32 / 22.01.2026
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
14:28 / 09.01.2026
Телевидениедан мураббийликка ўтган, Рунига ёрдамчилик қилган – «Челси»даги янги «ноунейм» ҳақида
13:35 / 05.01.2026
«Сити» ва «Ливерпул» яна очко йўқотди, «Реал»да янги юлдуз порлади
18:30 / 01.01.2026