Спорт | 01:39 / 25.02.2019
12781
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» Лига Кубогини қўлга киритди

Лондонда Англия Лига Кубогининг финал баҳси якунланди. «Манчестер Сити» ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади ва пенальтилар сериясига кўра «Сити»нинг қўли баланд келди.

Шу тариқа «Шаҳарликлар» мавсумдаги иккинчи совринларини қўлга киритишди. «Сити» мавсум бошланиши олдидан Англия Суперкубогида ҳам зафар қучган ва ўшанда ҳам «Челси»дан устун келишганди.

Англия Лига Кубоги
Финал

Челси – Манчестер Сити 0:0 (пенальтилар сериясида 3:4).
Челси
: Аррисабалага, Давид Луиз, Эмерсон, Аспиликуэта, Рюдигер, Азар, Канте, Виллиан (Игуаин, 95), Баркли (Лофтус-Чик, 89), Педро (Хадсон-Одои, 79), Жоржиньо.
Манчестер Сити: Эдерсон, Лапорт (Компани, 46), Отаменди, Уокер, Зинченко, Сильва (Гюндоган, 79), Фернандиньо (Данило, 90), Бернарду Силва, де Брюйне (Сане, 86), Стерлинг, Агуэро.

Мавзуга оид