Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Тожикистонга 9 млн долларлик ҳарбий техникани бепул тақдим қилди
Россия Тожикистонга чегараларини мустаҳкамлаши учун умумий қиймати 9 млн долларлик радиолокацион станциялар ва бошқа ҳарбий техникани бепул тақдим қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Тожикистонга Россиянинг ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларини беғараз ёрдам кўрсатиш доирасида етказиш давом этмоқда. Етказиб берилган 9 млн долларлик мулк ҳаво объектларини топиш ва кузатиш учун мўлжалланган радиолокацион станциялар ҳамда Тожикистон ҳавога қарши мудофаа мажмуалари учун бошқа воситаларни ўз ичига олади”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, ҳарбий техника Тожикистон миллий қуролли кучларини модернизация қилиш дастурини бажариш доирасида етказилмоқда.
Мавзуга оид
10:35
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026