Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Коррупциялашган мафиянинг юзи»: АҚШ Эрон ташқи ишлар вазири истеъфосига изоҳ берди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Помпеонинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар унинг истеъфога чиқиши ҳақидаги маълумотга эътибор қаратди.
«Нима бўлган тақдирда ҳам, у (Зариф) ва (Эрон президенти) Ҳасан Руҳоний - шунчаки коррупциялашган диний мафиянинг қўғирчоқ шахслари», - деди Помпео.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ фикрича, қарорлар Оятуллаҳ Хаменеий томонидан қабул қилинади. Помпеонинг қайд этишича, Америка томонининг сиёсати ўзгаришсиз қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири истеъфога чиқишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
19:37 / 01.07.2026