Лукашенко навбатдаги президент сайловларида иштирок этишини маълум қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко 2020 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловларига ҳеч ким уни оғир дақиқаларда қочиб кетганликда айбламаслиги учун номзодини қўйишини айтди. Лукашенко бу ҳақида жамоатчилик, Беларусь ва хорижий ОАВ вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.
Лукашенконинг айтишича, Беларусь фуқаролари унга шундай муносабатдаларки, у бўлиб ўтажак сайловларга ўз номзодини қўймаслигининг иложи йўқ. Бироқ Беларусь раҳбари барчаси ўзгариши ҳам мумкинлигини қўшимча қилган.
“Мен ҳозир шундай ўйламоқдаман, бироқ соғлиғимда ўзгариш бўлиши ёки яна нимадир юз бериши ва бошқа йўл тутишга тўғри келиши мумкин. Бироқ мен буни ҳозир, сайловлардан олдин, кейин сиз мени қўрқоқликда айблаб, оғир дамда қочиб кетди, демаслигингиз учун айтмоқдаман”, деб таъкидлаб ўтган Лукашенко.
Ҳозирда 64 ёшда бўлган Лукашенко Беларусга 1994 йилдан бери раҳбарлик қилиб келади.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024