Спорт | 19:40 / 02.03.2019
3620
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. Лондон шимолидагилар муросага келишди

Англия Премьер-Лигасида 29-тур ўйинлари бошланди. Турни шимолий Лондон дербиси бошлаб берди. «Уэмбли»да ўтган баҳсда «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» дуранг ўйнашди.

Аввалига «Арсенал»да охирги мавсумини ўтказаётган Аарон Рэмзи «Тўпчилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада эса Харри Кейн пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якуни «Арсенал» учун омадсиз ўтди. 90+1-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Пьер-Эмерик Обамеянг пенальтидан гол уролмаган бўлса, 90+5-дақиқада Лукас Торрейра қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Англия чемпионати
29-тур
Тоттенҳэм – Арсенал 1:1
Голлар: Рэмзи (16) – Кейн (74, пенальтидан).
Амалга оширилмаган пенальти: Обамеянг (90+1, дарвозабон).

Тоттенҳэм: Льорис, Триппьер, Санчес, Вертонген, Роуз, Ваньяма (Ламела, 59), Сиссоко, Эриксен, Алдервейрелд, Кейн, Сон Хён Мин (Льоренте, 79).
Арсенал: Лено, Косьельни, Монреаль, Папастатопулос, Мустафи, Ивоби, Рэмзи (Ўзил, 72), Гендузи (Торрейра, 46), Жака, Мхитарян, Ляказетт (Обамеянг, 56).
Четлатиш: Торрейра (90).

Мавзуга оид