13:44 / 04.03.2019
9083

Чемпионлик интригасини ўлдирган ўйин, кучли учликка қайтган «Милан» ва Италия чемпионатида турнинг бошқа воқеалари

Фото: Getty Images/Francesco Pecoraro

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 26-тур ўйинлари ўтказилди. Унда эътиборга лойиқ бўлган бир қанча воқеалар юз берди.

«ЮВЕНТУС» АСОСИЙ РАҚИБИНИ ЕНГИБ, ЧЕМПИОНЛИККА ЯҚИНЛАШИБ ОЛДИ

Турнинг марказий ўйини Неаполда ўтказилди. «Сан-Паоло»да сўнгги йилларнинг энг кучли иккита клуби беллашди – иккинчи ўринда бораётган «Наполи» пешқадам «Ювентус»ни қабул қилди. Орадаги фарқ 13 очко бўлиши ва чемпионлик пойгаси натижаси деярли маълум бўлишига қарамай, ҳар иккала жамоа чиройли ва ҳужумкор ўйинни намойиш қилишди.

25-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган воқеа юз берди. «Наполи» ҳимоячиси тўпни дарвозабон Меретга оширишда хатога йўл қўйди. Роналду унга биринчи бўлиб етиб келиб, бир ҳаракатда дарвозабонни алдаб ўтмоқчи бўлди. Мерет эса тўпни қайтаришга ҳаракат қилиб, уни чалиб йиқитди. Натижада, посбон майдондан четлатилди, Пьянич эса жарима зарбасини голга айлантирди. Орадан 10 дақиқа ўтгач, ҳисобдаги фарқ ошди. Бурчакдан оширилган тўпни Жан боши билан «Наполи» дарвозасига йўллади.

Танаффусдан кейин Пьянич иккинчи сариқ картани ишлаб олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, мезбонлар ҳужумлар босимини оширишди. 61-дақиқада Инсинье томонидан жарима майдонига етказилган тўпни Кальехон дарвозага киритишга эришди. Ҳисобдаги фарқ қисқаргач, «Наполи» катта куч билан олдинга ўтди. «Ювентус» эса кўпчилик бўлиб ҳимоялана бошлади. 84-дақиқада ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Аммо Инсинье пенальтидан самарали фойдалана олмади. Унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Бу натижадан сўнг, «Ювентус» 72 очко жамғариб, «Наполи» билан орадаги фарқни 16 очкога етказди.

Наполи – Ювентус 1:2 (0:2, 1:0)
3 март, «Сан-Паоло» стадиони
Голлар: 0:1 – 28 Пьянич, 0:2 – 39 Жан, 1:2 – 61 Кальехон.
Амалга оширилмаган пенальти: Инсинье (84, устун)
Наполи – Мерет, Малькюи (Мертенс, 46), Максимович, Кулибали, Хюсай, Кальехон (Уна, 78), Аллан, Фабиан Руис, Зелиньски, Милик (Оспина, 27), Инсинье.
Ювентус – Шченсни, Жоау Канселу (Де Шильо, 61), Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бернардески (Дибала, 85), Жан, Пьянич, Матюиди, Манжукич (Бентанкур, 74), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (34), Жоау Канселу (54), Максимович (77), Алекс Сандро (83), Кулибали (86), Аллан (89), Бентанкур (89), Дибала (90).
Четлатиш: Мерет (25), Пьянич (47).

«ЛАЦИО» РИМ ДЕРБИСИДА «РОМА»НИ ЕНГДИ

«Лацио» Рим дербисида «Рома»ни қабул қилди. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган жамоаларга бу ўйиндаги очколар жуда муҳим эди. «Лацио» 12-дақиқадаёқ тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Корреанинг ажойиб узатмасидан сўнг, Кайседо дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни доғда қолдирди. Шундан сўнг, «Рома» бироз жонланиб, хавфли ҳужумларни уюштирди. Аммо Жеко ва Пеллегрини зарбаларини дарвозабон Стракоша қайтара олди.

Иккинчи бўлимда «Рома» яна иккита қулай вазиятда рақибни «кечирди». 72-дақиқада эса «Лацио» тезкор қарши ҳужумда пенальти ишлаб олди. Иммобиле ундан фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди. Бу билан ўйин тақдири деярли ҳал бўлган эди. «Лацио» ўйин охирига қадар совуққонлик билан ҳимояланиб, 89-дақиқада яна бир гол уришга эришди. Катальди узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Бу натижадан сўнг, «Рома» 44 очко билан 5-ўринда қолди, «Лацио» эса 41 очко билан 8-ўринга кўтарилди.

Лацио – Рома 3:0 (1:0, 2:0)
2 март, «Стадио Олимпико» стадиони
Голлар: 1:0 – 12 Кайседо, 2:0 – 73, пенальти Иммобиле, 3:0 – 89 Катальди.
Лацио – Стракоша, Баштуш, Ачерби, Раду, Марушич, Милинкович-Савич, Лейва, Луис Альберто (Пароло, 70), Лулич, Кайседо (Иммобиле, 64), Корреа (Катальди, 78).
Рома – Ольсен, Флоренци, Фасио, Жезус, Коларов, Кристанте, де Росси (Пасторе, 66), Пеллегрини, Дзаньоло (Перотти, 61), Жеко, Эл-Шаарави (Шик, 82).
Огоҳлантиришлар: Жезус (5), Лулич (55), Фасио (72), Милинкович-Савич (77), Катальди (90), Коларов (90), Раду (90), Жеко (90).
Четлатиш: Коларов (90).

«МИЛАН» УЧИНЧИ ЎРИНГА ЧИҚИБ ОЛДИ

«Милан» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилди ва жуда қийин ғалабани қўлга киритди.

Меҳмонлар ўйинда анча фаол бўлишди, ҳатто гол уриш учун кўпроқ вазиятларни яратишди. Аммо «Милан» ҳимояда яхши ҳаракат қилди, дарвозабон Доннарумма эса бир қанча вазиятларда хавфли зарбаларни бартараф қилиб турди. Айниқса, Берарди ва Бог ҳисобни очиш учун жуда яхши имкониятларга эга бўлса-да, ёш посбон уларнинг режаларини чипакка чиқарди. Ягона гол 35-дақиқада урилди. Бурчак зарбаси амалга оширилганидан сўнг, ҳимоячи Лирола тўпга ташланган Пёнтек ва Мусаккьога ҳалақит бераман деб, ўз дарвозасини нишонга олиб қўйди.

Иккинчи бўлимда, меҳмонлар дарвозабони Консильи тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди ва бўш қолган дарвозага ўтиб кетаётган Пёнтекни ушлаб қолди. Натижада, бош ҳакам уни майдондан четлатди. Бир футболчи кўп бўлиб қолган «Милан» эса хотиржамлик билан ғалаба келтирувчи ҳисобни ушлаб қолди.

Бу натижадан сўнг, «Милан» 48 очко билан 3-ўринга чиқиб олди, «Сассуоло» эса 31 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Милан – Сассуоло 1:0 (1:0, 0:0)
2 март, «Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)» стадиони
Гол: 1:0 – 35, автогол Лирола.
Милан – Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Бакайоко (Биглия, 56), Лукас Пакета (Кастильехо, 73), Сусо, Пёнтек (Кутроне, 84), Чалханоглу.
Сассуоло – Консильи, Лирола, Демирал, Феррари, Пелузо, Сенси, Маньянелли (Пеголо, 68), Локателли (Бурабия, 63), Берарди, Журичич (Матри, 74), Бога.
Огоҳлантиришлар: Бакайоко (37), Лукас Пакета (51), Родригес (90).
Четлатиш: Консильи (64, Сассуоло).

«ИНТЕР» КУТИЛМАГАНДА «КАЛЬЯРИ»ГА ЮТҚАЗДИ 

«Интер» сафарда «Кальяри» билан ўйнади. Бу ўйин «нерадзурри»нинг кутилмаган мағлубияти билан тугади.

31-дақиқада жарима зарбаси амалга оширилгач, Перишич тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Орадан 7 дақиқа ўтгач, «Интер» вазиятни ўнглади. Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Мартинес яқин масофадан боши билан дарвозага киритди. Бироқ, «Кальяри» бўлим охирида яна бир голни урди. Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Паволетти кучли зарба билан дарвозага йўллади. Дарвозабони Ҳанданович бу вазиятда жамоасига ёрдам беришга ожиз эди. Иккинчи бўлимда «Интер» катта куч билан ҳужум қилса-да, рақиб дарвозасини ишғол этолмади.

Бу натижадан сўнг, «Интер» 47 очко билан 4-ўринга тушди, «Кальяри» эса 27 очко билан 14-ўринга чиқиб олди.

Кальяри – Интер 2:1 (2:1, 0:0)
1 март, «Сарденья» стадиони
Голлар: 1:0 – 31, автогол Перишич, 1:1 – 38 Мартинес, 2:1 – 43 Паволетти.
Кальяри – Краньо, Срна, Чеппителли, Пизакане, Пеллегрини, Фараго, Чигарини (Брадарич, 70), Ионицэ (Падоин, 86), Барелла, Паволетти, Жоао Педро (Десподов, 81).
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Асамоа (Кандрева, 83), Весино (Валеро, 68), Брозович (Раноккия, 87), Политано, Наингголан, Перишич, Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Чигарини (8), Жоао Педро (20), Шкриньяр (29), Весино (65), Брозович (71), Фараго (76), Паволетти (79), Краньо (90).

26-ТУРНИНГ БАРЧА НАТИЖАЛАРИ

1 март
Кальяри – Интер 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 31, автогол Перишич, 1:1 – 38 Мартинес, 2:1 – 43 Паволетти.

2 март
Эмполи – Парма 3:3 (1:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 13 Жервиньо, 1:1 – 18 Делль`Орко, 1:2 – 45 Ригони, 2:2 – 59, пенальти Капуто, 2:3 – 82 Бруну Алвеш, 3:3 – 90 Сильвестре.

Милан – Сассуоло 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 35, автогол Лирола.
Четлатиш: Консильи (64, Сассуоло).

Лацио – Рома 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 12 Кайседо, 2:0 – 73, пенальти Иммобиле, 3:0 – 89 Катальди.
Четлатиш: Коларов (90, Рома).

3 март
Наполи – Ювентус 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 28 Пьянич, 0:2 – 39 Жан, 1:2 – 61 Кальехон.
Четлатиш: Мерет (25, Наполи), Пьянич (47, Ювентус).

Торино – Кьево 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 76 Белотти, 2:0 – 90 Ринкон, 3:0 – 90 Дзадза.

СПАЛ – Сампдория 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 4 Куальярелла, 0:2 – 11 Куальярелла, 1:2 – 90 Куртич.
Четлатиш: Чонек (90, СПАЛ).

Женоа – Фрозиноне 0:0
Четлатиш: Кассата (34, Фрозиноне).

Удинезе – Болонья 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 25, пенальти де Пауль, 1:1 – 39 Паласио, 2:1 – 79 Пуссетто.

Аталанта – Фиорентина 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 3 Муриэль, 1:1 – 28 Иличич, 2:1 – 34 Гомес, 3:1 – 59 Госенс.

А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ

А СЕРИЯ ТЎПУРАРЛАРИ
19 - Кшиштоф Пёнтек (Женоа/Милан, 2 пен), Криштиану Роналду (Ювентус, 5), Фабио Куальярелла (Сампдория, 5)
16 - Дуван Сапата (Аталанта, 1)
14 - Аркадиуш Милик (Наполи)
12 - Франческо Капуто (Эмполи, 2), Чиро Иммобиле (Лацио, 3)
10 - Андреа Петанья (СПАЛ, 2), Леонардо Паволетти (Кальяри)

26-ТУРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

27-ТУР ЎЙИНЛАРИ

8 март
Ювентус - Удинезе

9 март
Парма - Женоа
Кьево - Милан

10 март
Болонья - Кальяри
Интер - СПАЛ
Сампдория - Аталанта
Фрозиноне - Торино
Сассуоло - Наполи
Фиорентина - Лацио

11 март
Рома - Эмполи

«ЮВЕНТУС» ТАРИХИЙ РЕКОРДИНИ ЯНГИЛАДИ

26-турнинг марказий ўйинида «Наполи» меҳмони бўлган «Ювентус» 2:1 ҳисобидаги ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Турин клубининг А Серия доирасидаги сафар ўйинларида қайд этаётган мағлубиятсиз серияси 26та ўйинга етди. Opta маълумотига кўра, бу – клуб тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

«Ювентус» ички чемпионатнинг сафар ўйинида охирги марта 2017 йил ноябрида «Сампдория»га (2:3) ютқазган эди.

Top