Шаҳрисабз: II Миллий либослар Халқаро фестивали таниқли дизайнерларни жамлайди
Италия ва Марказий Осиёнинг таниқли модельер ва дизайнерлари Шаҳрисабздаги фестивалда ўз коллекцияларини намойиш қилишади, дея хабар беради uzbekistan.travel сайти.
21-22 март, Наврўз тантаналари кунлари Шаҳрисабз шаҳрида II Миллий либос Халқаро фестивали бўлиб ўтади.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Италиянинг таниқли модельер ва дизайнерлари ўз миллий либослар коллекцияларини намойиш этади.
Фестиваль доирасида маҳаллий ва хорижий дизайнерлар модалар намойиши, эндигина фаолиятини бошлаётган модельерлар учун маҳорат дарслари, фольклор ансамбллар ва ижрочиларнинг чиқишлари кутилмоқда.
II Миллий либос Халқаро фестивалининг тантанали ёпилиш маросимида фестиваль доирасидаги энг яхши либослар коллекциялари муаллифлари тақдирланади.
Мавзуга оид
08:54 / 12.09.2024
Шаҳрисабз аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади
08:30 / 27.07.2024
Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди
15:10 / 25.07.2024
Тошкентда Lacetti’нинг бетон устунга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:16 / 05.06.2024