Дунёдаги иккинчи бемор ОИВдан халос бўлди
Буюк Британияда донордан илик кўчирилганидан сўнг катта ёшли бемор ОИВдан халос бўлган иккинчи ҳолат қайд этилди.
2007 йилда Германияда худди шу йўл билан бир эркак даволанганди. The Guardian нашрининг ёзишича, ўша кишида ОИВ-инфекцияси ҳозирга қадар қайд этилмаган.
Шифокорларнинг фикрича, бу усул истиқболли эмас ва кенг қўлланилиш эҳтимоли кам. Германияда қайд этилган натижага фақатгина орадан ўн йил ўтгач эришилган, бунгача эса муваффақиятсизликларга дуч келинган. Бунинг асосий сабаби эса донор танлашдаги мураккабликдир. Яъни бу усулни фақат алоҳида беморлар учунгина қўллаш мумкин.
Аммо бу тажриба бемор генетик кодини ўзгартириш орқали уни даволаш мумкинлигини исботлайди.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
17:36 / 04.11.2024