10:36 / 05.03.2019
6782

Француз клуби ўйинчисининг онаси ўғирлаб кетилди

Фото: Nicolas Tucat / AFP

Нигерия терма жамоаси ва Франциянинг “Бордо” клуби футболчиси Самуэл Калунинг онаси ўғирлаб кетилди.

sportinglife.ng портали маълумотларига кўра, аёл Нигерияда, 27 февралда уйига қайтаётганда ўғирлаб кетилган. 

“Жиноятчилар 3 млн Нигерия найри (8,3 минг доллар) миқдорида пул талаб қилишди ва онамни қўйиб юборишга ваъда беришди. Биз туни билан онамни кутдик, бироқ у келмади. Кейинги кун улар яна қўнғироқ қилиб, кўпроқ пул талаб қилишди. Энди улар 15 млн найр (41,6 минг доллар) талаб қилишмоқда”, деб маълум қилган футболчи. 

Абия штати полицияси бу воқеа ҳақида хабардор қилинган.

Top