Қозоғистон - Россия чегарасида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси қўлга олинди
Ўзбекистоннинг уч фуқароси Қозоғистон-Россия чегарасини автомобилда яшириниб олган ҳолда кесиб ўтишга уринди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
2019 йил 5 март куни, соат тахминан 02:00да, Урал чегара отрядининг «Сирим-Авто» чегара назорати бўлими Тошкент-Самара йўналиши бўйлаб ҳаракатланган навбатдаги автотранспорт воситасини (Россиянинг 1954 йилда туғилган фуқароси бошқарувидаги «Газель» автомашинаси) текшира туриб, ташқи ва ички ўлчовларнинг мос келмаслиги, шунингдек, кузов ичида янги қоплама мавжудлигига эътибор қаратган. Чегара наряди ходимлари махсус техник воситалар ёрдамида транспортни чуқур текшириб кўришга қарор қилишди.
«Текширув натижасида кузовнинг олд қисмида қўшимча тўсиқ борлиги аниқланди, у очилганида Ўзбекистон Республикасининг уч нафар фуқароси яшириниб олган махсус махфий жой топилди. Бунинг сабаби - Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун чекловлар мавжудлиги», - дея қайд этди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизмати.
Рўй берган воқеа тўғрисида тегишли органларга маълумот берилди. Қўлга олинган фуқаролар ҳайдовчи билан биргаликда Байтерек тумани ИИБ ходимларига топширилган.
Мавзуга оид
21:23
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024