Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида уй-жойга муҳтож аёлларга - калитлар, фаол аёлларга кўкрак нишони топширилди
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида уй-жойга муҳтож аёлларга хонадонлар калитлари тантанали топширилди. Шу билан бирга, вилоятнинг фаол аёллари "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди, дея хабар берди Kun.uz мухбири.


Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган фаол, фидойи аёллар Оҳангарон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишгач, Нурафшон шаҳрида Она ҳайкал пойига гул қўйишди ва шу тариқа аёллар ҳамда оналарга ҳурмат бажо келтиришди.

Шундан сўнг хотин-қизлар "Оила" илмий-амалий маркази ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари фаолияти билан танишишди.
Тошкент вилояти байрам тантаналари Нурафшон шаҳрида давом этди. Унда вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов иштирок этиб, барча хотин-қизларни байрам билан самимий қутлади.

Тадбирда ҳукумат томонидан "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланган аёлларга ушбу юксак мукофот тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари, вилоятнинг фаол ва фидойи аёллари фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026