Трамп Туркия ва Ҳиндистонни савдо имтиёзларидан маҳрум қилиш истагини билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия ва Ҳиндистон билан имтиёзли савдо тартибини бекор қилмоқчи. У бу ҳақда конгрессни хабардор қилган.
“Нарх имтиёзлари тизимига (GSP) мувофиқ Туркияни савдо имтиёзлари олувчи ривожланаётган давлат сифатидаги мақомини бекор қилмоқчилигимни маълум қиламан”, деб айтилган Трампнинг конгрессга йўллаган мактубида.
Трампнинг айтишича, охирги 45 йил ичида Туркия GSP доирасида имтиёзлар олиб келади. Унинг иқтисодиёти бу вақт ичида кучли ўсган, аҳолиси даромадлари даражаси ошган, ночорлик даражаси пасайган, экспортнинг ҳам давлатлар, ҳам иқтисодиёт тармоқлари бўйича хилма-хиллиги кўпайган.
Шунингдек, Трамп GSP доирасида Ҳиндистон билан ҳам имтиёзларни бекор қилмоқчи.
“Мен бу қарорни АҚШ ва Ҳиндистон ўртасидаги фаол мулоқотдан сўнг Ҳиндистон АҚШга Америка компанияларига ҳинд бозорига тенг кириш ҳуқуқини тақдим қилиш кафолатини бермагандан кейин қабул қилмоқдаман”, деб маълум қилган Трамп.
Трампнинг бу қарорлари Туркия ва Ҳиндистон товарларининг АҚШга экспортини қийинлаштириши мумкин.
Жаҳон савдо ташкилоти доирасида амал қилувчи нарх имтиёзлари тизими ривожланаётган давлатлар учун бир томонлама савдо имтиёзлари берилишини кўзда тутади.
Мавзуга оид
22:44
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
19:27
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10