Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммолар маълум қилинди
Фото: Getty Images
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2024 йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётини яхшилаш, миллий хавфсизлиги ва мамлакат мустақиллигини барқарор сақлашнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.
Мазкур йўналишда республикада аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик жиҳатдан мақсадли ҳамда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан:
биринчидан, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бугунга қадар турли даражада тасдиқланган аграр соҳани ривожлантириш дастурлари доирасида амалга оширилиб, ягона давлат дастури ишлаб чиқилмаган;
иккинчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоқадор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш механизми ва ўзаро яхлит тизимда ишлаш тартиби тўлиқ шакллантирилмаган;
учинчидан, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш индекслари мавжуд эмас.
Мавзуга оид
07:47 / 15.04.2026
Мамлакатларнинг озиқ-овқат мустақиллиги рейтинги эълон қилинди
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
07:40 / 30.03.2026
Дунё озиқ-овқат харитаси ўзгармоқда: марказда Лотин Америкаси
08:11 / 18.03.2026