Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг АҚШ билан имтиёзли савдо режими бекор қилинишидан кўрадиган зарари 60 млн доллардан ошади
АҚШ билан имтиёзли савдо режимининг бекор қилиниши Туркияга 63 млн долларга тушади. бу ҳақда мамлакат савдо вазири Рухсар Пеккан маълум қилди, деб ёзади Hurriyet.
«Туркия қўшимча 63 млн доллар божхона тўловларини тўлашига тўғри келади», — деган у.
Гап Қўшма Штатларнинг Бош имтиёзлар тизими (GSP) доирасида жорий этилган Туркия ва АҚШ ўртасидаги махсус савдо режими ҳақида бормоқда. Март ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Туркиянинг иқтисодий даражаси сезиларли равишда ошгани учун мазкур имтиёзлар бекор қилинишини маълум қилганди.
GSP дастури 1974 йилда жорий этилган бўлиб, у иқтисодиёти ривожланаётган давлатларга алоҳида тоифадаги маҳсулотларнинг бож тўловисиз олиб кирилишини кўзда тутади.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026