Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда Россия таҳдиди терроризм билан тенглаштирилди
Чехия ташқи ишлар вазири Лубомир Метнарнинг маълум қилишича, Россия НАТО мамлакатлари учун учта энг йирик таҳдидлардан бири ҳисобланади. Унинг сўзлари Чехиянинг Týden нашри томонидан келтирилган.
«НАТОга аъзо бўлган давлатлар учун энг катта таҳдид терроризм саналади, хусусан, маҳаллий террорчилик ташкилотларнинг глобал кенгайиши хавфи бор. Иккинчи ўринда киберҳужумлар хавфи, учинчи ўринда эса - Россия», - дея қайд этиб ўтди у.
Бироқ, таҳдидларнинг жойлашув тартиби жуда муҳим эмас, дея таъкидлайди ТИВ раҳбари. Билдирилишича, бунга сабаб - уларнинг динамикаси тез ўзгариши мумкин.
Вазирлик раҳбарининг аниқлик киритишича, Россия армияни қайта қуроллантириш, қўшинларни кўчириш, шунингдек, кўп сонли ҳарбий машқлар ўтказиш туфайли альянс давлатларига хавф туғдиради. Бундан ташқари, Россия таҳдиди «собиқ социалистик блокнинг бошқа мамлакатларига таъсир қиладиган воқеалар» билан боғлиқ.
Метнарнинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги иш олиб бораётган - дунёдаги хавф-хатарларнинг батафсил таҳлили якуний босқичда турибди.
Бундан олдин, Путиннинг рейтинги охирги 13 йилда энг минимал даражага тушиб кетганди.
Мавзуга оид
21:33 / 02.07.2026
Халқаро Букер мукофоти номи россиялик миллиардер шарафига ўзгартирилади
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
11:21 / 02.07.2026