Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АКТ вазири вилоятларда аҳолига замонавий телекоммуникация хизматларини кўрсатиш ишларини ўрганмоқда
Фото: АКТ вазирилиги аxborot xizmati
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳудудларда ахборот-коммуникацион технологиялар(АКТ)ни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларни тизимли равишда ўрганишда давом этмоқда.
АКТ вазирлиги матбуот хизматидан хабар берилишича, 11-март куни вазир телекоммуникация инфратузилмалари, почта соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бўлди. Учрашувлар давомида соҳа корхоналари даромадини ошириш, янги хизматларни йўлга қўйиш, тармоқда фаолият юритаётган ходимларнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш масалалари таҳлил қилинди.
Шуҳрат Содиқов қишлоқ ҳудудларида аҳолига замонавий телекоммуникация ва почта хизматларини кўрсатиш бўйича ишларни жадаллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш лозимлигини таъкидлади, чунки ҳудудларда интернет ва бошқа АТ-хизматларга талаб кундан-кунга ошиб бормоқда.
АКТ вазири бунга қадар Фарғона, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Наманган вилоятларида бўлиб, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолатини ўрганган.
Мавзуга оид
15:40 / 06.05.2026
Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
08:32 / 21.04.2026