Жаҳон | 20:53 / 12.03.2019
4655
1 дақиқада ўқилади

Германия Boeing 737 MAX 8 самолётлари учун ҳаво сарҳадларини ёпади

Эфиопияда юз берган Boeing 737 MAX 8 самолёти ҳалокатидан сўнг Германия ҳаво ҳудуди ушбу русумдаги лайнерлар учун ёпилади. Бу ҳақда ГФР транспорт вазирлиги вакили маълум қилди, деб хабар берди dpa агентлиги.

Сал аввалроқ Германиянинг Tui концерни Boeing 737 MAX 8 самолётларидан барча йўналишларда воз кечишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Аддис-Абебадан Найробига парвозни бажариш вақтида Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради.

Эфиопиядаги фожиадан сўнг Хитой, Индонезия, Вьетнам, Сингапур ва Малайзия Boeing 737 MAX 8 самолётларидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиб туришларини маълум қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид